Қўшма гапларда инверсия
Ҳ.Соипова
8-мактаб она тили ва адабиёт фани
ўқитувчиси
Қўшма гап стилистикаси билан алоқадор бўлган масалалардан яна бири
қўшма гап компонентларининг тартибидир. Қўшма гапларда инверсия бу
қўшма гапдаги компонентларнинг одатдаги ўрнини алмаштириш деганидир.
Бундай ўзгартиришдан мақсад асосий фикрни биринчи ўринга чиқариб
уқтиришдир.
Инверсияда қўшма гап компонентларининг синтактик алоқалари ва
семантик муносабатлари ўзгармайди, аввал қандай бўлса кейин ҳам
шундайлигича қолади:
Биздан ортда сургалмасин деб,
Бизлар билан чиқсин деб йўлга,
Соат қилиб,
Занжир ўтказиб
Боғлаб олдик фурсатни қўлга.
(Э.Вохидов).
Инверсиядан поэтик асарларда прозаик нуткдагига қараганда кўп
фойдаланилади. Қўшма гапларда инверсия ҳодисаси асосан эргаш гапли
қўшма гапларга тааллуқли бўлиб, боғловчисиз ҳамда боғланган қўшма
гапларда кам учрайди.
Поэтик асарларда бош ва эргаш гаплар ўрнининг алмашуви поэтик нутқ
стилининг ўзига хос белгиларидан ҳисобланиб, бундай ҳолат гўё табиийдек
туюлади:
Онаси дер: “Болам, бу эртак”.
Отаси дер: ”Юм кўзни, тентак.
Йигирманчи асрда – бу кун,
Бетон йўлда От нима қилсин?!.”
(М.Юсуф)
Ўзбек тилида эга, кесим, аникловчи эргаш гапдан бошқа ҳамма эргаш
гап турлари инверсияга учрайди. Қўшма гапда мазмунан биринчи ўринга
қўйилган, биринчи планда айтилиши лозим бўлган фикрни ифода этувчи
компонент олдин қўлланади ва маълум бир стилистик мақсад кўзда тутилгани
учун ҳам услубий жиҳатдан ўзини оқлайди.
Майли, қашшоқ бўлсин, майли, беҳашам,
Лекин менинг учун азиз ва суюк.
Жаҳон минбаридан янграмаса ҳам,
Она тилим менга муқаддас, буюк.
(Э.Вохидов)
Юқорида келтирилган фактлардан маълум бўладики, қўшма гапларда
компонентлар тартибининг эркинлиги сўзловчи ёки ёзувчининг мақсадига,
хоҳишига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Қўшма гап таркибидаги
компонентлар инверсияси улар орқали ифодаланган фикрни кучайтиради, уни
экспрессив – эмоционаллигини оширади.
Инверсия ҳодисаси, асосан, поэтик нутққа хос бўлгани учун прозаик
нутқ стилига мансуб бўлган қўшма гапларда бу усул камдан-кам қўлланади.
Баъзан сўзлашув нутқида учраб туради:
Бозорга кетди, у – бу оламан деб.
Қўшма гапларда компонентлар инверсияси боғловчилар характери ва
ўрнига ҳам боглиқ бўлади. Масалан, “ҳамда шунинг учун” боғловчилари
ёрдамида бириккан сабаб эргаш гапларнинг ўрни қатъий – бош гапдан аввал
жойлашади. Унинг ўрнини алмаштириб бўлмайди:
Деди ёринг: “Қайдан билар рус,
Қўшиқ унга ҳам тану ҳам жон”.
Шунинг учун ой боқар маъюс,
Шунинг учун юзида йўқ қон.
(Э.Вохидов)
“Чунки” боғловчиси ёрдамида бириккан сабаб эргаш гап ҳамда “-ки”
орқали боғланган натижа эргаш гаплар эса бош гапдан сўнг қўлланилади.
Маҳмадана билан Тақирбош ўзаро бахслашувга чоғландилар, лекин
улгуришмади, чунки айни лаҳзада Яхшибоев ўзи тушган самолётни Гаванна
аэропортидан парвоз қилдириб қўйган эди.
(Мурод Муҳаммад Дўст).
Кошки бўлсайдим тароғинг,
Тоғ бўлур эрди кўнгил,
Чунки офтоб сочларига,
Не ажаб, тоглар тароқ.
(Э.Вохидов).
Ҳаёлимга шундай изтиробли саволлар ёпирилиб келганида, беихтиёр
ўша қахратон қиш, ўша изғиринли кеча, кўзойнагини йилтиратиб жилмайиб
турган Ачинска, намат устида колиб кетган ўша бир ҳалта туршак хотирамга
тушади.
(Ў.Ҳошимов).
Юқоридаги қўшма гап компонентларини бирон-бир стилистик мақсад
билан алмаштириб қўллашнинг имконияти йўқ, акс ҳолда, семантик ва
грамматик алоқага путур етказилади: компонентлар ўртасидаги алоқа
йўқолиб, иккита бир-бирига алоқаси бўлмаган синтактик конструкция ҳосил
бўлади. Кўринадики, баъзи қўшма гапларда компонентлар аниқ бир тартибга
риоя қилади ва шунга кўра маълум бир мақсадни ифодалаш учун хизмат
қилади.

Қўшма гапларда инверсия

  • 1.
    Қўшма гапларда инверсия Ҳ.Соипова 8-мактабона тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Қўшма гап стилистикаси билан алоқадор бўлган масалалардан яна бири қўшма гап компонентларининг тартибидир. Қўшма гапларда инверсия бу қўшма гапдаги компонентларнинг одатдаги ўрнини алмаштириш деганидир. Бундай ўзгартиришдан мақсад асосий фикрни биринчи ўринга чиқариб уқтиришдир. Инверсияда қўшма гап компонентларининг синтактик алоқалари ва семантик муносабатлари ўзгармайди, аввал қандай бўлса кейин ҳам шундайлигича қолади: Биздан ортда сургалмасин деб, Бизлар билан чиқсин деб йўлга, Соат қилиб, Занжир ўтказиб Боғлаб олдик фурсатни қўлга. (Э.Вохидов). Инверсиядан поэтик асарларда прозаик нуткдагига қараганда кўп фойдаланилади. Қўшма гапларда инверсия ҳодисаси асосан эргаш гапли қўшма гапларга тааллуқли бўлиб, боғловчисиз ҳамда боғланган қўшма гапларда кам учрайди. Поэтик асарларда бош ва эргаш гаплар ўрнининг алмашуви поэтик нутқ стилининг ўзига хос белгиларидан ҳисобланиб, бундай ҳолат гўё табиийдек туюлади: Онаси дер: “Болам, бу эртак”. Отаси дер: ”Юм кўзни, тентак. Йигирманчи асрда – бу кун, Бетон йўлда От нима қилсин?!.” (М.Юсуф)
  • 2.
    Ўзбек тилида эга,кесим, аникловчи эргаш гапдан бошқа ҳамма эргаш гап турлари инверсияга учрайди. Қўшма гапда мазмунан биринчи ўринга қўйилган, биринчи планда айтилиши лозим бўлган фикрни ифода этувчи компонент олдин қўлланади ва маълум бир стилистик мақсад кўзда тутилгани учун ҳам услубий жиҳатдан ўзини оқлайди. Майли, қашшоқ бўлсин, майли, беҳашам, Лекин менинг учун азиз ва суюк. Жаҳон минбаридан янграмаса ҳам, Она тилим менга муқаддас, буюк. (Э.Вохидов) Юқорида келтирилган фактлардан маълум бўладики, қўшма гапларда компонентлар тартибининг эркинлиги сўзловчи ёки ёзувчининг мақсадига, хоҳишига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Қўшма гап таркибидаги компонентлар инверсияси улар орқали ифодаланган фикрни кучайтиради, уни экспрессив – эмоционаллигини оширади. Инверсия ҳодисаси, асосан, поэтик нутққа хос бўлгани учун прозаик нутқ стилига мансуб бўлган қўшма гапларда бу усул камдан-кам қўлланади. Баъзан сўзлашув нутқида учраб туради: Бозорга кетди, у – бу оламан деб. Қўшма гапларда компонентлар инверсияси боғловчилар характери ва ўрнига ҳам боглиқ бўлади. Масалан, “ҳамда шунинг учун” боғловчилари ёрдамида бириккан сабаб эргаш гапларнинг ўрни қатъий – бош гапдан аввал жойлашади. Унинг ўрнини алмаштириб бўлмайди: Деди ёринг: “Қайдан билар рус, Қўшиқ унга ҳам тану ҳам жон”. Шунинг учун ой боқар маъюс, Шунинг учун юзида йўқ қон. (Э.Вохидов)
  • 3.
    “Чунки” боғловчиси ёрдамидабириккан сабаб эргаш гап ҳамда “-ки” орқали боғланган натижа эргаш гаплар эса бош гапдан сўнг қўлланилади. Маҳмадана билан Тақирбош ўзаро бахслашувга чоғландилар, лекин улгуришмади, чунки айни лаҳзада Яхшибоев ўзи тушган самолётни Гаванна аэропортидан парвоз қилдириб қўйган эди. (Мурод Муҳаммад Дўст). Кошки бўлсайдим тароғинг, Тоғ бўлур эрди кўнгил, Чунки офтоб сочларига, Не ажаб, тоглар тароқ. (Э.Вохидов). Ҳаёлимга шундай изтиробли саволлар ёпирилиб келганида, беихтиёр ўша қахратон қиш, ўша изғиринли кеча, кўзойнагини йилтиратиб жилмайиб турган Ачинска, намат устида колиб кетган ўша бир ҳалта туршак хотирамга тушади. (Ў.Ҳошимов). Юқоридаги қўшма гап компонентларини бирон-бир стилистик мақсад билан алмаштириб қўллашнинг имконияти йўқ, акс ҳолда, семантик ва грамматик алоқага путур етказилади: компонентлар ўртасидаги алоқа йўқолиб, иккита бир-бирига алоқаси бўлмаган синтактик конструкция ҳосил бўлади. Кўринадики, баъзи қўшма гапларда компонентлар аниқ бир тартибга риоя қилади ва шунга кўра маълум бир мақсадни ифодалаш учун хизмат қилади.